Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган этиб белгиланмоқда.
Мазкур тартиб “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасида белгилаб берилди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, ушбу тартибдан нодавлат-нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш мустасно.
Шунингдек, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:
– давлат органлари, давлат муассасалари, банклар ва кредит бюролари, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, матлубот кооперативи, ишлаб чиқариш кооперативи, қишлоқ хўжалиги кооперативларини давлат рўйхатидан ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилади;
– хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш Агентлик томонидан интернет тармоғи орқали соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Ваколатхона ходимини аккредитация қилишда ОИТСга қарши кураш маркази хулосаси талаб қилиш амалиёти бекор қилинади.