• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 5 мая 2025

Ўзбекистонда ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати +38 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта давомида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1429
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 5-7 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво +35...+38 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача кўтарилади. 

8 майдан ҳароратнинг бироз пасайиши бошланади ва 9 май куни ҳарорат +27...+32 даражани ташкил этади.

8 майда Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида, 9 майда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

5-7 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 8-9 майда республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда шамол тезлиги 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда 5-8 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +33...+36 даража, 7 майда +36...+38 даража бўлади.

9 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат +27...+30 даражагача пасаяди.

1429
0