• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 апреля 2025

WeChat Pay Ўзбекистондаги маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин

Марказий банкда Tencent Cloud International делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

676
0
Марказий банк

Марказий банкда Хитойнинг йирик технологик компанияси “Tencent Holdings Ltd” таркибига кирувчи “Tencent Cloud International” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Марказий Банк Матбуот хизмати. 

Учрашувда мамлакатдаги рақамли технологиялар ва булутли инфратузилмани ривожлантириш борасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

"Музокаралар чоғида томонлар Tencent Holdings Ltd таркибидаги WeChat Pay рақамли тўлов тизимини Ўзбекистондаги маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш, QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имкониятлари ҳамда ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар", - дейилади хабарда.

Учрашув якунида томонлар тўлов тизимлари соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олдилар.

676
0