• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 15 апреля 2025

Тошкентда поччасини бўғиб ўлдирган қайнука қамалди

Судланувчи ука поччаси доимий алкоголь истеъмол қилиб, опасини урганлигига чидолмай бу жиноятни содир қилган.

1089
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 2024 йилнинг декабрь ойида содир бўлган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди. 

Аниқланишича, ука опасининг уйига меҳмонга келган. Ўша куни ҳам поччаси спиртли ичимлик ичиб келиб, опасини урган бўлган. Қолаверса, поччасининг ҳақоратли сўзларига чидай олмаган қайнука мато билан поччасини бўғиб, ўлдирган. 

"Эрим билан 15 йил яшаган бўлсак, қаерга борсак ичиб олиб, жанжал қиларди. Фарзандларимни жуда кўп қийнарди. Ҳар хил ҳақоратомуз сўзларни айтиб, бировларни олдида уриб, сўкиб, шарманда қилар эди",- дейди марҳумнинг аёли. 

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Янгиҳаёт тумани судида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1089
0