• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 27 марта 2025

Тошкентда фирибгарлик қилган боғча мудираси қўлга олинди

Аёл танишлари орқали мактаб футбол майдонларини 8,5 минг долларга ижарага беришни ваъда қилган.

995
0
Видеодан кадр

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда боғча мудираси пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Аниқланишича, аёл Шайхонтоҳур туманида жойлашган 4 та умумтаълим мактабининг футбол майдонларини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ижарага беришни ваъда қилган.

Ҳар бир майдон учун у 2 минг доллар ва хизматлари учун 500 доллар талаб қилган. У айтилган пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "а" банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

995
0