• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 20 марта 2025

Ўзбекистонда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади ва ҳарорат пасаяди

Ўзгидромет яқин кунларда об-ҳаво кескин ўзгариши ҳақида шошилинч хабар тарқатди.

1356
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 23-25 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин.

23-24 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20 м/с гача кучайиши мумкин.

Кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин +12...+17 даражагача пасаяди.

1356
0