• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 февраля 2025

Хонанда Шаҳриёр наркотик билан қўлга тушгани рад этилди

Аввалроқ, Шаҳриёр гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ мазкур шахс хонанда эмаслигини маълум қилди.

1083
0
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан жорий йилнинг 24 февраль куни Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилганлиги ҳамда қонуний чора кўриш учун Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилганлиги ҳақида ахборот тарқатилган.

Мазкур хабар айрим ОАВларда қўлга олинган шахс хонанда Шаҳриёр эканлиги маълум қилинди.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов қўлга олинган шахс хонанда эмаслигини маълум қилди.

"Ушбу ахборот ҳақиқатдан йироқлигини маълум қиламиз. Бу каби хабар тарқатиш ЖПКнинг 23 моддасида белгиланган Айбсизлик презумпцияси талабларини, шунингдек шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунини 14-моддаси ҳамда Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунни 6-моддасини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни суриштирув ва терговга оид ахборотни тарқатишларида қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда. 

1083
0