• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 25 февраля 2025

Конгода номаълум касалликдан 50 дан ортиқ одам вафот этди

Касаллик барча ёшдаги одамлар учун хавфли ҳисобланиб, аломатлари орасида иситма, титроқ, бош оғриғи, мушак оғриғи, бўғим оғриғи мавжуд.

698
0
Reuters

Конго Демократик Республикаси (КДР) шимоли-ғарбида қайд этилган, келиб чиқиши номаълум бўлган иситма касаллигидан 50 дан ортиқ одам вафот этди. Бу Actualite нашри маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига таяниб хабар берди.

"943 та ҳолат, шу жумладан 52 та ўлим ҳолати қайд этилди, бу ўлим даражасининг 5,5 фоизига тўғри келади," - дейилади хабарда.

Аниқланишича, илк касалланиш ҳолатлари жорий йилнинг 9 февраль куни қайд этилган. Касаллик барча ёшдаги одамлар учун хавфли ҳисобланиб, аломатлари орасида иситма, титроқ, бош оғриғи, мушак оғриғи, бўғим оғриғи бор.

Шу билан бирга, КДР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эбола иситмаси эпидемияси эҳтимоли ҳақидаги гипотезани рад этди, дея таъкидлади Actualite.

698
0