• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 февраля 2025

Британиянинг 80 нафардан ортиқ аҳолиси "Оземпик" дорисини қўллаш оқибатида вафот этди

Марҳумлар қандли диабет ва вазн йўқотиш учун дориларни истеъмол қилиш оқибатида вафот этишган.

844
0
thesun.co.uk

Буюк Британиянинг 80 нафардан ортиқ аҳолиси қандли диабет ва вазн йўқотиш учун дорилар, жумладан, "Оземпик" ва "Тирзепатид"ни истеъмол қилиш оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни тартибга солиш агентлиги (MHRA) январь ойи охирида ушбу дорилар билан боғлиқ 22 та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, II турдаги қандли диабетни даволаш учун мўлжалланган препаратлар туфайли яна 60 та ўлим ҳолати қайд этилган.

"Ушбу маҳсулотлар пайдо бўлганидан бери сўнгги бир неча йил ичида 400 га яқин одам ҳам стационар даволанишга муҳтож эди," - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, тахминан 35 киши "Саксенда" ва "Виктоза" дориларини қабул қилгандан кейин вафот этгани айтилмоқда.

"Экспертлар ва Шошилинч тиббиёт жамияти каби ташкилотлар вазн йўқотиш учун "Оземпик," "Тирзепатид" ва бошқа дори воситаларини тайинлаш бўйича чекловларни кучайтиришга чақирди," - дейилади мақолада.

844
0