• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 февраля 2025

Ўзбекистонда кўп қаватли уйларни эгаларининг нотариал розилигисиз бузиш тақиқланади

Энди бузиб ташлаш фақат барча мулкдорларнинг нотариал тасдиқланган розилигидан сўнг амалга оширилади ва аҳолига танлаш учун уч турдаги компенсация таклиф этилади.

733
0
UzNews.uz

Янги имзоланган президент фармонига кўра, 2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади: 

- реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади. 

Мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

- бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;

- бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;

- реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.

733
0