• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 21 февраля 2025

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги фақат икки жинс мавжудлигини расман тан олди

АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлигининг маълум қилишича, "ота" фақат эркак жинсидаги бемор, "она" эса фақат аёл жинсидаги бемор сифатида белгиланади.

625
0
thehill.com

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги АҚШ ҳукумати, ташқи ҳамкорлар ва жамоатчилик учун қўлланма чиқарди. У фақат икки жинс: эркак ва аёл мавжудлигини тан олади. Бу ҳақда АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги хабар берди.

"Қўлланмада фақат икки жинс борлиги тан олинади: эркак ва аёл. Вазирлик ушбу таърифлардан фойдаланиб, аёллар биологик жиҳатдан аёл, эркаклар биологик жиҳатдан эркак эканлигини тасдиқловчи сиёсатни илгари суради," - дейилади вазирлик хабарида.

Ҳужжатда, жумладан, жинс "инсоннинг эркак ёки аёл сифатидаги ўзгармас биологик таснифи" эканлиги тан олинади ва "ота" фақат эркак жинсидаги бемор, "она" эса фақат аёл жинсидаги бемор сифатида белгиланади.

Шу билан бирга, АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари кичик Роберт Ф. Кеннеди АҚШ ҳукумати "соғлом фикр ва биологик ҳақиқатни тиклаётганини" таъкидлаб, "аввалги маъмуриятнинг гендер мафкурасини ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларига жорий этишга қаратилган сиёсати тугаганини" қўшимча қилди.

Кеннеди идораси, 2022 йилда чиқарилган болаларнинг бошқа жинсга "ўтишини" қўллаб-қувватлаш бўйича қўлланмани бекор қилди.

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги энди болани бир жинсдан бошқасига "ўтказиш"ни рағбатлантирмайди, ёрдам бермайди ёки қўллаб-қувватламайди ва бу ҳалокатли ва ҳаётни ўзгартирувчи процедураларни тақиқловчи ёки чекловчи барча қонунларга қатъий риоя қилади," - дейилади АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукуматга келганидан сўнг АҚШда фақат икки жинс эркак ва аёл тан олинишини ҳамда трансгендерларга аёллар мусобақаларида қатнашишни тақиқловчи ҳужжатни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

625
0