• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 20 февраля 2025

Танзила Нарбаева Осиё Парламент Ассамблеясининг 15-ялпи сессиясида нутқ сўзлади

Сенат раиси Ассамблеяда Ўзбекистон президенти ташаббуси билан фаластинлик 100 нафар ярадор аёллар ва болаларни Ўзбекистонга эвакуация қилинганлигини таъкидлаб ўтди.

669
0
senat.uz

Кеча, 19 февраль куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Осиё Парламент Ассамблеясининг 15-ялпи сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева нутқ сўзлади.

"Ассамблея Осиёнинг 43 та мамлакат парламентларини бирлаштириб, минтақада сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим Осиё платформасига айланди.

Осиё Парламент Ассамблеяси йил сайин ўз фаолиятини кенгайтириб бормоқда, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамламоқда ва парламент дипломатиясининг ролини кучайтириб, янги мамлакатларни ўз сафига жалб этмоқда.

Боку сессиясида сафимиз кенгайгани жуда қувонарли. Биз, Уммон Султонлиги Ассамблеянинг тўлақонли аъзоси бўлганини, шунингдек, Беларусь Республикасига кузатувчи мақоми берилганини олқишлаймиз. Бу Ташкилотнинг минтақадаги нуфузи ва таъсири ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Бунда, албатта, Ассамблея Бош котиби жаноб Муҳаммад Ризо Мажидийнинг саъй-ҳаракатлари ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга ҳамда Ассамблеянинг умумий мақсадларини илгари суришга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун миннатдорлигимизни билдирамиз," - деди Танзила Нарбаева.

Ассамблеяда Сенат раиси Ўзбекистон президенти ташаббуси билан фаластинлик 100 нафар ярадор аёл ва болалар, уларнинг ҳамроҳлари Ўзбекистонга эвакуация қилинганлигини ва беғараз даволаниши ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, жорий йилнинг Ўзбекистон ташаббуси билан шу йилнинг 5–9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтишини қўшимча қилди.

Парламент ресурсларидан самарали фойдаланишда ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтиришнинг муҳим жиҳатлари қайд этилди.

Минтақада экологик хавфсизлик ва иқлим ўзгаришига оид масалаларни самарали ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга доир таклифларни илгари сурилди.

Сенат раиси сўзининг якунида ҳозирги замоннинг глобал таҳдидларига самарали ечим топиш мақсадида Ассамблеянинг парламент дипломатиясини ривожлантириш ва халқаро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

669
0