• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 19 февраля 2025

Ўзбекистонда 2025 йилнинг ўзида 848 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

Ҳар бир ҳолатда айбдор шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ, жазо чоралари қўлланилган.

713
0

Маълум қилинишича, ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари бутунлай йўқолгани йўқ. 

2025 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 848 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга жиддий зиён етказилган. Ҳар бир ҳолатда айбдор шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ жазо чоралари қўлланилган. 

Масалан, жорий йилнинг 13 февраль куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри "Зилол" МФЙ Ҳуқандий мавзесидаги бир неча ўн йиллик чинор дарахтига қасддан шикаст етказилган. 

Икки нафар шахс ушбу дарахтни йўқ қилишга уриниш давомида экология ва ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақоратлашган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва бошқа моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

713
0