• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 февраля 2025

Ҳиндистонда вокзалда содир бўлган тиқилинчда 20 га яқин одам ҳалок бўлди

Одамлар Кумбха Мела диний маросимига кетаётган поездларга чиқишга уринаётганда фожиа содир бўлган.

549
0
theguardian.com

Жорий йилнинг 15 февраль куни Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридаги темир йўл станциясида 20 га яқин одам ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда The Guardian нашри.

Ҳалок бўлганлар орасида ўн нафар аёл ва уч нафар бола бор. Яна 11 киши турли тан жароҳатлари олган.

Станциядаги фожиага дунёдаги энг йирик диний маросим сабаб бўлган, яъни одамлар Кумбха Мелага кетаётган поездларга чиқишга уринаётганда содир бўлган. Ҳар 12 йилда байрам шимолий Праяграж шаҳрига ўн миллионлаб диндор ҳиндларни жалб қилади.

Январь ойи охирида худди шу байрам сабабли 30 га яқин одам тиқилинчда ҳалок бўлган эди. Ўшанда бир неча миллион диндорлар ювиниш маросимини ўтказиш учун Ҳиндистон шимолида жойлашган Ганг ва Ямуна дарёларининг қўшилиш жойига келган вақтда фожиа содир бўлган.

549
0