• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 февраля 2025

Аризона аэропортида учиш-қўниш йўлагида 2 та самолёт тўқнашиб кетди: қурбон бор

Самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиши натижасида бошқа ҳаво кемаси билан тўқнашиб кетган

702
0
Twitter

Аризона штатидаги Скоттсдейл аэропортида учиш-қўниш йўлагида бир самолёт иккинчи самолёт билан тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда ABC нашри.

"21-учиш-қўниш йўлагига келганда авария содир бўлди. Воқеа жойида ўт ўчириш хизмати ишламоқда," - дейилади матбуот хизматининг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида.

ABC телеканали расмийларга таяниб аниқлик киритишича, самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва бошқа ҳаво кемаси билан тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлган, уч киши жароҳатланган, яна бир киши самолётдан туша олмаяпти.

702
0