Тошкентда Gentra автомашинаси ҳайдовчиси бир нечта фуқароларнинг устига автомашинани бошқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Унга кўра, соат тахминан 03:20 атрофида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Тахтапул кўчасида бир неча фуқаролар ўзаро гап талашиб тортишиб қолиши натижасида жанжалашиб кетишган. Жанжал натижасида оқ Gentra автомашинаси ҳайдовчиси бир неча фуқароларнинг устига қараб автомашина бошқарган.
Ушбу жанжалда иштирок этган барча фуқаролар туман ИИБга топширилган, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.