• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 февраля 2025

Тошкентдаги "дом"ларда индивидуал қарздорлик сабаб бутун бинода иссиқлик ўчирилиши айтилди

"Veolia Energy Tashkent" ушбу хабарларни рад этиб, расмий муносабат билдирди.

618
0
UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда кўп квартирали уйларда яшовчи қўшниларининг қарздорлиги сабабли бутун турар-жой биносида иссиқлик таъминоти тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. "Veolia Energy Tashkent" компанияси ушбу маълумотларни рад этиб, бундай ҳолатлар мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Компания вакилларининг таъкидлашича, абонентларнинг индивидуал қарздорлиги бутун бино бўйлаб иссиқлик ўчирилишига сабаб бўла олмайди. Ҳозирда иссиқлик таъминотини барқарор ва узлуксиз етказиб бериш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, компания фуқароларни фақат расмий манбалар орқали тарқатилган ахборотларга ишонишга ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатишдан сақланишга чақирди.

618
0