• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 6 февраля 2025

Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилди

Ўзбекистон Сомали Федератив Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатган 157-давлат бўлди.

586
0
Дунё

Кеча Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Манбага кўра, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сомалининг БМТдаги доимий вакили Абукар Дахир Осман имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

"Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш бўйича икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди. Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Африка мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди," - дейилади хабарда.

Бугунги кунда Сомали Федератив Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 157-давлат бўлди.

Маълумот ўрнида, 2024 йилда Ўзбекистон 12 та давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатган.

586
0