• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 3 февраля 2025

Озарбайжонда террористик ҳужумларни тайёрлаган террорчи гуруҳ ушланди

Тезкор-тергов тадбирларида террорчилик гуруҳи фаолиятида иштирок этганликда айбланиб судланган шахслар террористик ҳужумларга тайёргарлик кўрган.

411
0
Видеодан кадр

Озарбайжон махсус хизматлари республика ҳудудида халқаро террорчилик ташкилотлари билан боғлиқ радикал гуруҳни йўқ қилди, дея хабар бермоқда Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати.

Махсус хизматлар террористик ҳаракатларини аниқлаш ва Озарбайжон ҳудудида халқаро террористик ташкилотлар билан боғлиқ радикал диний-экстремистик гуруҳлар аъзоларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш бўйича қўшма комплекс чора-тадбирларни амалга оширди.

"Тезкор-тергов тадбирларида "Лесные братья" террорчилик гуруҳи фаолиятида иштирок этганликда айбланиб судланган Ғадир Ҳожиев Қусар тумани аҳолиси Комрон Каримхонов, Умид Гулалиев, Валерик Адилов, Риёд Сафаралиев, Ровшан Лачинов, Назим Закиев ва бошқалар билан жиноий алоқада бўлиб, улар билан биргаликда террористик ҳужумларга тайёргарлик кўрган.

Улар Қусар тумани ҳудудидаги ўрмон массивидаги Ҳил, Жибир ва Яб қишлоқлари ҳудудида ер ости бошпаналарини ташкил этган ва ушбу бошпаналарга ўқ-дорилар, портловчи моддалар, техник жиҳозоар ва бошқа воситаларни жойлаштиришган," - дейилади баёнотда.

Шунингдек, Қусар шаҳрида ўтказилган операция давомида гумонланувчилардан бири махсус куч ходимларига қуролли қаршилик кўрсатгани қайд этилган.

411
0