• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 декабря 2020

Ўзбекистон ОТМси Испанияда ўз филиалини очади

Европада илк бор Ўзбекистон олий ўқув юрти филиали иш бошлайди.

1331
0
n.tsdi.uz

Ушбу қарорга Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Палма де Майорка провинцияси раҳбарияти, Балеар университети вакиллари ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент давлат стоматология институти ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда эришилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.  

Унга кўра, Испаниянинг Балеар университетининг АДЕМА стоматология таълим даргоҳида Тошкент давлат стоматология институтининг филиали ташкил этилади.

“Қайд этиш керак, бу Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ривожланган Европа давлатларидаги илк филиали ҳисобланади”, - дейилади хабарда.

Келишувга кўра, ҳар иккала олий таълим муассасаси томонидан йилига 30 нафар педагоглар дарс машғулотларига жалб этилиши, стоматологиянинг олтита йўналиши бўйича испаниялик мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириши учун курсларда ўқитишга келишиб олинди. 

Шунингдек, анжуманда 2021 йилдан 100 нафар испаниялик талаба стоматология йўналиши бўйича малака ошириш курсларига қабул қилиниши, испаниялик беморларга Ўзбекистондаги тиббий туризм тизими салоҳиятидан фойдаланишга шароит яратиш каби бир қатор масалалар ҳам белгилаб олинди.

Аввалроқ, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистондаги хорижий мамлакатларда ўз филиалини ташкил этган илк олий таълим муассасасига айлангани хабар қилинганди.

1331
0