• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 декабря 2020

Сирдарёда она ўгай қизига уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганликда айбланмоқда  — видео

Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110 ва 129-моддалари билан айблов эълон қилинган.

2389
0
Видеодан кадр

Айни кунларда Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида яшовчи 15 ёшли Х.А. ўгай онаси томонидан унга ёмон муносабатда бўлиб келинаётганлиги, кўп ҳолларда доимий руҳий босим ўтказилиб, енгил жароҳатлар билан калтаклаб келаётганлигини айтиб президентдан ёрдам сўради.

Ширин шаҳар ҳокимлиги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.  

Аниқланишича, Х.А.нинг бувиси Р.М. Ширин шаҳар Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилади ва ушбу мурожаатда Х.А.нинг ўгай онаси Н.З. уни уриб тан жароҳати етказганлиги, шу сабабли ўгай она Н.З. га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган. 

Ширин шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, ҳолат Маъмурий ишлар бўйича Ширин шаҳар судига юборилган. 

Суд томонидан ишни кўриш вақтига келиб, вояга етмаган Х.А. кўрсатмаларини ўзгартириб ўгай онаси томонидан мунтазам равишда қийнаб ва уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлигини баён этганлиги сабабли, мазкур мурожаат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ширин шаҳар прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, вояга етмаган Х.А. ва бошқа шахсларнинг кўрсатмаларида қарама-қаршилик бўлганлиги сабабли иш ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Ширин шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳига юборилган.

Қизнинг ўгай онаси Н.З.дан нега ўгай қизи Х.А.га салбий муносабатда бўлганлиги сўралганда, қизи уй юмушларида айтганларини қилмаганлиги учун "тарбиялаганлигини" иддао қилган.

Ҳозирги кунда қизнинг ўгай онаси Н.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) ва 110-моддалари (Қийнаш) билан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари якунланмоқда.

2389
0