• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 6 декабря 2024

Шавкат Мирзиёев янги электропоездга чиқиб, Тошкентдан Хожикентга борди — фото

Давлат раҳбари ушбу 120 км/соат тезликда ҳаракатланувчи поезднинг ҳаракатланиши ва қулайликларини кўздан кечирди.

892
0

Аввалроқ, “Тошкент -Хожикент -Тошкент” йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Бугун, 6 декабрь куни Шавкат Мирзиёев “Тошкент – Хўжакент” йўналишида янги электропоездни кўздан кечирди.

Қайд этилишича, вагонлар шинам ва ёруғ, йўловчилар учун қулай. Ўриндиқлар сони 586 та. Маълумот таблолари ва ёнғин хавфсизлиги тизими ўрнатилган. Поезд соатига 120 километргача тезликка чиқа олади. Ҳар бир тарафга кунига учтадан қатнов йўлга қўйилади.

Сафар чоғида давлат раҳбари темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчилар учун шароитларни яхшилаш, темир йўлларни электрлаштириш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботларини тинглади.

Тошкент ва Хожикент оралиғидаги темир йўлга туташ майдонларни 2025 йилги реновация дастурига киритиб, уларни тартибга келтиришга кўрсатма берилди.

Шунингдек, "Яшил макон" лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳам муҳокама қилинди. Темир йўл четларини кўкаламзорлаштириш, сув ресурслари чекланган ҳудудларда хорижий тажриба асосида қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни экиш, чет элдан фақат маҳаллий иқлимимизга мос бўлган кўчатларни келтириш зарурлиги қайд этилди.

892
0