• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 23 декабря 2020

Тошкентда 47-йўналишда қатновчи автобусда ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, ёнғин автобуснинг двигатель қисмида юзага келган.

1355
0
t.me/KoDnu

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқда тарқалган "Тошкентда автобусда ёнғин чиқди" сарлавҳали хабар юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 14:50 ларда, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган З.С. 12-сонли автобус саройига тегишли бўлган йўловчи ташувчи автобусни 47-йўналишда бошқариб кетаётган вақтида, автобуснинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. 

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

1355
0