• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 декабря 2020

Сирдарёда марҳумга қўлланилган жарима бўйича қўшимча маълумот берилди

Аввалроқ, марҳумнинг оиласига хавфсизлик камарини тақмагани учун 111500 сўмлик жарима хати келгани айтилганди.

1292
0
Иллюстрация / theopenasia.net

Сирдарё вилоятида ўлимига 3 йилдан ошган фуқаронинг уйига камарни тақмагани учун белгиланган 111500 сўмлик жарима келгани ҳақида хабар бергандик.  

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.  

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 июнь куни Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган Джалалов Собиржан ўзига тегишли бўлган, "Матиз" русумли, 60 О 510 LA давлат рақам белгили автомобилда белгиланган талабни бузган ҳолда, ҳаракат вақтида хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган. 

Ҳайдовчи туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими С. Абдунабиев томонидан тўхтатилган ва унга нисбатан қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро С. Джалаловга нисбатан тузилган баённома КААТ марказлашган дастурига киритилиши вақтида ушбу фуқаро билан исм-фамилия ва туғилган йили бир хилликда бўлган, Самарқанд вилоятида яшаган, 1954 йилда туғилган Джалалов Собиржаннинг рўйхатда турган манзили бўйича жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.

Самарқанд вилоятида рўйхатда турган, 1954 йилда туғилган Джалалов Собиржанга нисбатан чиқарилган қарор белгиланган тартибда бекор қилинган.

1292
0