Халқ таълими вазирлиги оталиққа бириктирилган умумтаълим мактабларига 2020 йил давомида моддий ва маънавий кўмак берган энг яхши вазирлик ва идоралар номини маълум қилди.
Топ-10'таликдан қуйидагилар жой олди:
– Миллий олимпия қўмитаси (Олмазор туманидаги 234-сонли мактабда Инновацион технология хонасини ташкил эттган);
– Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Юнусобод тумани 250-сонли мактабда SMART хоналари ташкил этган);
– Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Юнусобод тумани 302-сонли мактабда кенг кўламли ободонлаштириш ишларини амалга оширган);
– Ички ишлар вазирлиги (Юнусобод тумани 58-сонли мактабда кенг кўламли ободонлаштириш ишларини амалга оширган);
– “Ўздонмаҳсулот” АЖ (Учтепа тумани 74-сон мактабининг таъмирталаб пол қисмларини таъмирлаб берган);
– “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (Чилонзор туманидаги 173-сон умумтаълим мактабининг 4 та синф хонасини мукаммал таъмирлаб берган, ўқувчилар учун спорт майдончасига ускунлар ўрнатган ҳамда кенг кўламдаги ободонлаштириш ишларини амалга оширган);
– “Ўзбекнефтегаз” АЖ (Шайхонтоҳур туманидаги 132, 136, 141 ва 180А-сонли мактабларга кўплаб бадиий адабиётлар, замонавий компьютер техникалари (принтер, электрон доска, рангли нусха кўчириш ускунаси ва бошқаларни совға қилган);
– Республика товар-хом ашё биржаси (Сергели туманидаги 269 ва 277-сон умумтаълим мактаблари учун антисептик воситалари (дозатор, пирометр, тиббий ниқоблар ва бошқалар) етказиб берилган);
– Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (Юнусобод тумани 12, 21 ва 43-сонли умумтаълим мактабларига кузатув камералари ва ёнғинга қарши ўт ўчириш воситаларини етказиб берган);
– Ташқи ишлар вазирлиги (Учтепа туманидаги 123, 129, 197 ва 203-сонли умумтаълим мактабларида қатор давра суҳбатлари ўтказган. Шунингдек, хорижий тилларда чоп этилган қимматбаҳо бадиий адабиётлар, компьютер жамланмалари, антисептик воситалар ва ўқув қуролларини совға қилинган).