Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда Captiva ҳайдовчиси машинада стадионга кириб, у ердаги одамлар устига ҳайдамоқчи бўлгани ва бир кишини уриб кетгани акс этган видео тарқалди.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган. Мазкур автомашина ҳайдовчисига нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинган, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.