У мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, ўз қўл остидаги ходими билан келишган ҳолда янги ташкил этилган АГТКШга унга яқин ўтган электр тармоғига уланишига рухсат бериш учун $15 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.
ДХХ ва департамент ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Муродбой Базаримбетов хизмат хонасида ўз ходими орқали сўралган пулни олган вақтида ушланди.
Шунингдек, хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг бошқарув раиси тошкентлик тадбиркорга 4 млрд сўм кредит ажратиб бериш учун пора сифатида $15 минг доллар сўрайди.
Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур банк раҳбари сўралган пулдан 103 млн сўмни олган вақтида ўз танишига тегишли МЧЖ ҳисобига ўтказиш орқали қўлга киритганлиги аниқланди.