• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 12 мая 2024

Наманганда 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган 68 ёшли отахон қамоққа олинди

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

1135
0
UzNews.uz

Аввалроқ, Наманганда 68 ёшли отахон 7 ёшли қизга уятсиз, бузуқ ҳаракатлар қилганлиги ва ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳақида хабар қилган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 май куни Б.И. нинг қилмиши ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми билан қайта малакаланган. Натижада у процессуал тартибда ушланиб, судга киритилган илтимоснома асосида суд томонидан Б.И. га «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

«Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш юзасидан кузатувни давом эттиради»,- дейилади хабарда.

1135
0