• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 мая 2024

Президент билан учрашган боёвутлик отахонга уй совға қилинди — видео

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган 101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов билан учрашиб, унга уй берилишини айтганди.

798
0
Видеодан кадр

8 май куни давлат раҳбари Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олганди. Унда шифохонада даволанаётган боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилинишини айтганди.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев президент топшириғидан сўнг, отахонга уй совға қилган. 101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, кечанинг ўзида хонадон унинг келини ва набираларига топширилган. Шунингдек, ҳоким бугун госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклаган, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берган.

798
0