• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 мая 2024

Университетга киришда минимал ўтиш баллари ўзгарди ва грантлар 3 йил ишлаб бериши бекор бўлди

Олий таълим тизимида бир қатор ўзгаришлар жорий қилинмоқда.

1196
0
t.me/BaholashUz

Бу йилдан университетга кириш имтиҳонларидан минимал ўтиш баллари ўзгарди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини шакллантириш тизимини такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Қайд этилишича, ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллини 2 босқичда амалга ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл).

Шунингдек, ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади. Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент иштирокидаги йиғилишда университетларга грант асосида ўқишга киришда ўзгаришлар қилиниши айтилганди. Унга кўра, таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади. 

1196
0