Бугун, 8 май куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Бугун, 8 май куни соат 11:25 атрофида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Мухтор Ашрафи кўчасида Мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди.
"Воқеа содир бўлган жойга ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳозирги вақтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда", - дейилади хабарда.
Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.