• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 мая 2024

Наманганда МИБ кредитни тўламаган шахснинг 777 рақамли KIA Stinger’ни тортиб қўйди

Унинг АТБ "Капиталбанк"дан кредит ва фоизларидан 306 млн сўм қарздорлиги борлиги сабабли унга тегишли бўлган автомашина жарима майдончасига қўйилди.

723
0
МИБ

МИБ Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда суд қарорига кўра АТБ "Капиталбанк"дан кредит ва унинг фоизларидан 306 млн сўм қарздорлиги борлиги сабабли қарздор фуқарога ихтиёрий муддатда суд қарорида кўрсатилган маблағни тўлаб қўйиш юзасидан огоҳлантирилган. Бу ҳақда МИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Бироқ, қарздор мажбуриятни бажармаган. Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Тезкор маълумотларга кўра, қарздорга тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган автотранспорт русуми борлиги аниқланган.

Лекин Д.М. қарздорликни тўламасдан, автомашинада ҳаракатланишни давом эттирган.

Ўтказилган тадбир давомида КIA русумли машина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

723
0