Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 8 ва 9 май кунлари Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида, 10, 11, 12 май кунлари Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида қўшимча тезюрар "Афросиёб" поездлари қатнови йўлга қўйилди.
Поездлар қуйидаги жадвалга мувофиқ ҳаракатланади:
762-сонли Тошкент – Қарши йўналиши:
Тошкентдан жўнаш вақти 06:59, Қаршига етиб келиш соат 10:33.
761-сонли Қарши – Тошкент йўналиши:
Қаршидан жўнаш вақти 16:51 да, Тошкентга етиб келиш 20:20 да.
775-сонли Самарқанд – Тошкент йўналиши:
Самарқанддан жўнаш вақти 11:11 да, Тошкентга етиб келиш соат 13:26 да.
776-сонли Тошкент – Самарқанд йўналиши:
Тошкентдан жўнаш вақти 13:51 да, Самарқандга етиб келиш соат 16:05 да.
Қўшимча маълумотларни 1005 қисқа телефон рақамига қўнғироқ қилиб, маҳаллий темир йўл кассалари ва маълумот пунктларидан олишингиз мумкин.
Шунингдек, чипталарни eticket.railway.uz сайти орқали электрон шаклда харид қилишингиз мумкин.