• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 мая 2024

Сурхондарёда сел келиши натижасида 400 га яқин қўйлар нобуд бўлди

Нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди.

1004
0
t.me/surxoneko

Сурхондарё вилоятида бир гала қўйлар жасадини юк машинасидан чуқурликка тўкилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси изоҳ берди.

Жорий йилнинг 29-30 апрель, 1 май кунлари ёғингарчилик оқибатида Шеробод туманининг "Боғиобод" маҳалласи ҳудудига кучли сел келиши натижасида қўрадаги 360 бош қўй нобуд бўлди.

Мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан назоратга олиниб, нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди.

1004
0