• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 мая 2024

Сирдарёда мактаб ўқувчилари синфда видеоклип томоша қилгани сабаб "замдиректорлар" ишдан олинди — видео

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

934
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчилари дарс пайтида беҳаё видео кўргани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш давомида видеолавҳадаги ҳолат Сардоба туманидаги 5-умумтаълим мактабида содир бўлганлиги маълум бўлган.

Ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдириб, ушбу ҳолат юзага келишига йўл қўйгани учун синф раҳбари, мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг такрорланишини олдини олиш мақсадида вилоятдаги мавжуд барча умумтаълим мактабларида "Мактаб, ота-она, маҳалла" ҳамкорлигини яна-да кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

934
0