• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 6 мая 2024

Ёмғир ва жазирама: Ўзбекистонда шу ҳафтада беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1154
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабар беришича, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг баъзи жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +23...+28 даража атрофида бўлади.

Сешанба ва чоршанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши бошланади. 7-8 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 8 майда Бухоро, Навоий вилоятларининг

баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида 7-8 май кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати +30...+33 даражагача кўтарилади.

9-10 май кунлари нам ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўп вилоятларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. 9 майда Фарғона водийсида, 10 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмайди. Бу кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди ва 10 майга келиб ҳаво ҳарорати +20...+25 даражагача бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, 6 майда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7-8 майда ёғингарчилик кутилмайди. 9-10 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.

Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) 10 май куни ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда 6 майда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +26...+28 даража бўлади.

7-8 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +30...+33 даражагача кўтарилади.

9 майда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +30...+32 даража бўлади.

10 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +22...+25 даражагача пасаяди.

1154
0