• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 марта 2024

Президент Сирдарёга кетаётган поездда муфтий билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев ва Нуриддин Холиқназаров муборак Рамазон ойи ва маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди.

667
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 14 март куни Сирдарё вилоятига борди.

Сафар асносида давлат раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан самимий суҳбатлашди. Мулоқотда диний-маърифий йўналишлардаги ишлар, муборак Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз борди.

Муфтий бу улуғ айёмда сабр-қаноат, хайру саховат фазилатлари зиёда бўлишини, юртдошларимиз буни ҳис қилиб, савоб амалларни кўп қилаётганини давлат раҳбарига айтди.

Президент бу ойни юксак даражада ўтказиш, мамлакатдаги тинчликни қадрлаш ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича ўз фикрларини билдирди. Инсон қадрини улуғлаш мақсадига мувофиқ, давлат манфаатларини таъминлаш, муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини айтди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали қишлоқ аҳолиси турмушини юксалтириш муҳимлиги таъкидланди. Ёшларни билим-маърифатли ва ватанпарвар этиб тарбиялаш, уларни ўқишга, меҳнатсеварликка ундашнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашилди.

667
0