• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Культура 19 января 2021

Яна учта фильм Беларусда суратга олинади

2020 йил Беларусда “Илҳақ”, “Мерос” ва “Муҳаббат баҳори” фильмларининг тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтган эди. 

1734
0
"Ўзбеккино" МА

"Ўзбеккино" миллий алентлигининг маълум қилишича, Акбар Бектурдиевнинг “Узбечка”, Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Бўйсунмас” (“Жиззах қўзғолони”) ҳамда Муҳаммадали Искандаровнинг “Мамадали Топволдиев” фильмлари съёмка жараёнлари Беларусда бўлиб ўтади. 

Бу ҳақда кеча, 18 январь куни  "Ўзбеккино"да “Беларусфильм” Миллий киностудияси Бош директори Владимир Карачевский билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинган.  

Муҳаммадали Искандаровнинг Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Мамадали Топволдиев ҳақидаги фильми икки давлат ўртасидаги ко-продукция бўлиши режалаштирилган, кейинчалик фильм билан боғлиқ шартнома ва меморандумлар имзоланади. 

Унда лойиҳанинг молиявий харажатлари, тасвирга олиш объектлари ва бошқа рақамлар кўрсатилади.  

Маълумот учун, 2020 йил Беларусда “Илҳақ” (реж. Жаҳонгир Аҳмедов), “Мерос” (реж. Ҳилол Насимов), “Муҳаббат баҳори” (реж. Иброҳим Расулов) фильмларининг тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтган.

1734
0