• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 20 января 2021

Ўзбек футболчисининг ёши 4-5 йилга кичрайтирилганини айтган рус мураббийи жаримага тортилди

Сергей Юран “Спартак” аъзоси Остон Ўруновнинг ёши аслида катта эканлигини айтганди. ЎФА бу бўйича баёнот берганди.

1497
0
UzNews.uz коллажи

“СКA-Хабаровск” футбол клуби бош мураббийи Сергей Юран “Матч Премьер” телеканалига берган интервьюсида “Спартак”нинг ўзбекистонлик аъзоси Остон Ўруновнинг ёши 4-5 йилга катта эканлиги ҳақида айтганди.

Бунинг ортидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Россия футбол иттифоқи (РФС) Этика қўмитасини ушбу ҳолатни синчковлик билан ўрганишга ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўруновга, ўз навбатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси обрўсига путур етказадиган айблов билан чиқиш қилган Сергей Юранга чора кўришга чақирганди.  

Россиянинг спорт нашрлари ёзишича, Россия футбол иттифоқи Этика қўмитаси Сергея Юранни Остон Урунов ҳақида айтган гаплари учун 250 минг рубль (тақрибан 35,6 млн сўм) жаримага тортган.

1497
0