NRG Nigorxonim – бу замонавий технологиялар, нафис услуб, қулайлик ва хавфсизлик уйғунлигидир. Мажмуа инфратузилмаси ривожланган ҳудудда жойлашган бўлиб, фаровон ҳаёт кечириш учун барча шарт-шароит билан таъминланган. Яқин атрофда давлат ва хусусий мактаблар, шифохона, савдо ва кўнгилочар марказлар, ресторанлар, истироҳат боғи, диққатга сазовор жойлар ва масжидлар жойлашган.
Ўйланган ландшафт дизайни ва атрофдаги пухталик билан яратилган йўлаклар турар жой мажмуаси аҳолиси учун максимал қулайликни таъминлайди. Яшовчиларнинг хотиржам сайр қилишларини таъминлаш мақсадида, йўлаклар усти бир текис қилиб қопланган. Бу турар жой мажмуасига туташ ҳудудга ўзгача кўрк ҳам бағишлайди.
Биринчи қаватдаги хонадонлар эгалари ўзларининг шинам ҳовлисига кириш имкониятига эга бўладилар. Ушбу функционал элемент сизнинг уйингизга қўшимча жой ва қулайлик қўшади. Ўз ҳовлисига эга бўлиш дам олишни ташкил қилиш ва тоза ҳавода вақт ўтказиш учун кенг имкониятларни очиб беради. Ушбу оригинал ечим эркинлик ва шахсий ҳаётни қадрлайдиганларнинг эҳтиёжларини қондириш, хонадонни қулайлик ва дам олиш учун ноёб маконга айлантириш учун мўлжалланган.
Сайр учун пиёдалар йўлаги
NRG Nigorxonim мажмуасида кундалик ҳаётда фаровон яшаш билан бирга, бугунги куннинг замонавий банд кишиси учун кўпинча етишмайдиган бўш вақтни қизиқарли ва мазмунли ўтказиш учун шароитларни яратилган.
Ҳовли ичида оилангиз, дўстларингиз ва қўшниларингиз билан ёқимли пикниклар ташкил қилишингиз учун мўлжалланган махсус барбекю жойлари мавжуд. Мазкур ҳудудлар очиқ ҳавода мазали таомлар тайёрлаш ва яқинларингиз даврасида вақт ўтказишдан завқланишингиз мумкин бўлган шинам ҳудудга айланди. Бу мулоқотни йўлга қўйиш, муносабатларни мустаҳкамлаш учун қулай ва илиқ муҳит яратиладиган идеал жойдир.
ТЖМ ҳовлиси
NRG Nigorxonim мажмуасида кичик ёшдаги фарзандлари бор оилалар ўзларини эркин ҳис қилишади. Замонавий ўйин майдончалари болалар ўйинлари учун зарур бўлган барча воситалар билан жиҳозланган ва хавфсизлик стандартларига жавоб беради. Ҳовлида аравачаларга мўлжалланган жойлар ажратилган, пиёдалар йўлаклари эса ота-оналарнинг аравачалари билан юриши учун қулай.
Болалар майдончаси
Турли даражадаги мажмуа аҳолиси учун хотиржамликни таъминлайдиган илғор хавфсизлик тизимини таъкидлаш зарур. IP-домофон тизими хонадонингизни ҳимоя қилиш учун ишончли восита. Ушбу замонавий технология хавфсизликни кафолатлайди. U нафақат кириш-чиқишни бошқаради, балки интернет протоколи орқали домофон тизими билан самарали ўзаро алоқани ҳам таъминлайди. Шундай қилиб, аҳолининг кўнгли хотиржам, чунки уйлари ишончли ҳимояда, ўзлари эса хавфсиз ва қулай яшаш жойи билан таъминланадилар.
Автомобиллари бор аҳоли учун ёпиқ автотураргоҳ қурилган, ҳаракатланиш имконияти чекланган одамлар учун жойлар мавжуд. Автотураргоҳга кириш эса ақлли шлагбаум билан жиҳозланган.
Фойдаланишга топширилгандан сўнг, хонадонлар ва мажмуа ҳудудига техник хизмат кўрсатиш NRG Service бошқарув компанияси томонидан амалга оширилади. У 24/7 тартибида ёрдам ва индивидуал ёндашувни таъминлайди. Компания хонадонларга қарашдан ташқари, аҳоли учун байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил қилади.
Бир нечта блокларнинг биринчи қаватлари тижорат майдонлари учун ажратилган. У ерларда турар жой мажмуаси ва қўшни хонадонлар аҳолиси бўш вақтларини ўтказишлари мумкин бўлади
Тижорат учун ҳудудлар
NRG Nigorxonim турар жой мажмуасини лойиҳалаш ва қуриш жараёнида қулай яшаш шароитларини яратиш учун энг самарали технологиялардан фойдаланилди.
ТЖМ ҳовлиси
Бизнес тоифадаги NRG Nigorxonim турар жой мажмуасидаги хонадонларни биринчилардан бўлиб харид қилишга улгуринг, бу ерда замонавий аҳолининг баркамол ва фаровон ҳаёт кечириши учун барча шароитлар мавжуд.
Ёқимли бонус – бу NRG оиласининг бир қисмига айланган ва NRG Club'га аъзоликни қўлга киритган мижозлар учун ноёб содиқлик дастуридир. Ушбу карталар ёрдамида сиз шахсий чегирмангиз ҳажмини ошириш имкониятига эгасиз.
NRG NI мажмуаси Андижон вилояти, Алишер Навоий кўчаси, 100-уйда жойлашган.
Батафсил маълумот учун: 1060.
Реклама ҳуқуқи асосида