• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 января 2021

Профилактика инспекторлари соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оилавий шифокорларга ёрдамлашади

Намуна кўрсатган инспекторлар ҳар 6 ойда бир марта рағбатлантирилади.

1188
0
Бухоро вилояти ҳокимлиги

Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика (катта) инспекторлари аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оилавий шифокорларга кўмаклашади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.

Профилактика инспекторлари маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оилавий шифокорларга бир қатор йўналишларда, хусусан, аҳоли ўртасида ортиқча вазн, семизлик ва юқумли бўлмаган касалликка чалинган шахсларга соғлом турмуш тарзи бўйича зарур тавсиялар беришда, аҳоли кўп тўпланадиган жойлар, истироҳат боғлари, маҳалла гузари, идора-ташкилотлар ва ўқув муассасаларида “Саломатлик майдонча”лари ташкил этишда, аҳоли, айниқса, хотин-қизларни маҳаллаларда мавжуд спорт иншоатларидаги спорт тўгараклари ва секцияларга жалб этишда, ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турганлар айниқса ёшлар билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни бевосита ташкил этишда ва бошқаларда кўмаклашади.

Профилактика инспекторлари маҳалла фаолларига фуқароларнинг кечки сайрларини ташкил қилиш, спорт ўйинларини хавфсиз ўтказишга кўмаклашиш борасида:

— маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан спорт ўйинларини ўтказиш тартибини бевосита фуқаролар йиғини қарори билан тасдиқлаб олиш;

— спорт ўйинларини ташкил этиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уни тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини кенгашига тақдим этиш каби масалаларни ҳал қилади.

Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда, бу борада давлат органлари ва оилавий шифокорларга кўмаклашишда, тадбирлар вақтида хавфсизликни таъминлашда, жамоат тартибини сақлашда ўрнак кўрсатган профилактика инспекторлари маҳалласидаги аҳолининг саломатлик кўрсаткичларига кўра ҳар 6 ойда бир марта қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рағбатлантирилади.

1188
0