• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 29 января 2021

Наманганда 24 нафар боғча ходимларига 209,5 млн сўм миқдорида иш ҳақи ёзилиб, ўзлаштирилгани аниқланди

Наманган вилояти Чуст туманидаги иккита давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганишлар олиб борилди.

1897
0
Иллюстрация / Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати томонидан Наманган вилояти Чуст туманидаги 11-сон ва 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишлар натижасида аниқланишича, 11-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида 2016-2020 йилларда 19 нафар ходимлар номига ҳисобланган 98 млн сўм нақд пуллар ходимларга берилмаган, 14 нафар ўз вазифаларини бажармаган ходимлар номига 145,7 млн сўм иш ҳақи ноқонуний ҳисобдан чиқарилган.

19-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида 2018-2020 йилларда 8 нафар ходимлар номига ҳисобланган 67 млн сўм нақд пуллар ходимларга берилмаган, 10 нафар ўз вазифаларини бажармаган ходимлар номига 63,8 млн сўм иш ҳақи ноқонуний ҳисобдан чиқарилган.

Ушбу МТТ директорлари ҳозирги кунда лавозимидан озод этилди. Ўрганиш хужжатлари қонуний қарор қабул қилиш учун Наманган вилоят прокуратурасига топширилди.

Маълумот учун: 11-сонли МТТдан 98 млн сўм ва 16-сон МТТдан эса 67 млн сўм, жами 165 млн  сўм миқдорида давлат бюджетига етказилган зарар давлат ҳисобига ундирилди.

1897
0