• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 5 февраля 2021

Тошкентда фуқароларни хорижга ишга юбориб, уларни оғир ҳолатга солган шахслар ушланди

Фирибгарлар 14 нафар фуқародан $5,5 мингдан олиб ўз ваъдаларини бажармайди. Бундан ташқари мигрантларнинг Беларусь ва Россияда оғир шароитда қолишига сабабчи бўлади.

1837
0
Иллюстрация

Тошкент шаҳрида фуқароларни Европа давлатларига ноқонуний тарзда ишлашга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га хабар берди.

Фуқаро М.А. ва С.С.лар олдиндан тил бириктириб, Қ.М. ва бошқаларни ойига $2-3 минг тўланадиган ишга юбориш ҳамда ишчи визаларини олиб бериш эвазига жами $5,5 минг сўраган.

Бундан ташқари, улар 2019 йилнинг ноябрида 14 нафар фуқарони Киев шаҳрида ойига $500 тўланадиган қурилиш ишларида ишлаб, кейин Европага ишга ўтказиб беришга кўндирган. Аммо Киевдаги қурилиш фирмасида уларнинг паспортини олиб қўйиб, 75 кун давомида моддий жиҳатдан ўзига қарам қилган ҳолда оғир меҳнат шароитларида ишлатиб, $17,5 минг миқдоридаги иш ҳақларини бермайди.

Шундан сўнг ушбу фуқароларни Беларуснинг Гомель шаҳрига ва Россиянинг Москва шаҳрига олиб боришиб, шу ердан Европага ишчи визасини олиб бериши ҳақида такрор алдашади ва уларни турли қийинчиликларга дучор бўлишига сабабчи бўлишади.

Мазкур ҳолатлар бўйича фуқаролар М.А., С.С. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1837
0