• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 февраля 2021

Ўзбекистон Жаҳон банкининг статистикага оид индексида ўз рейтингини 15 ўринга яхшилади

Ўзбекистон илк бор мазкур индекс бўйича 2016 йилда баҳоланган бўлиб, 48,9 балл билан 133-ўринни эгаллаган.

1429
0
The World Bank

Мамлакатларнинг миллий статистика тизимини ривожланганлик даражасини баҳолаб борадиган Жаҳон банкининг “Статистика салоҳияти индекси”да Ўзбекистон 67,8 балл билан 154 та давлат орасидан 67-ўринни эгаллади.

Мазкур индекс мамлакатнинг статистик салоҳияти, эришаётган ютуқлари ва миллий статистика тизимини ривожлантириш борасида олиб бораётган ислоҳотлари натижаларини акс эттиради.

Ўзбекистон рейтингда 2016 йил ҳисоботига нисбатан 66 поғонага, 2019 йил ҳисоботига нисбатан эса 15 поғонага кўтарилди.

Давстатқўм маълумотига кўра, 2020-2025 йилларда статистикани ривожлантиришининг миллий стратегияси доирасида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали, Ўзбекистоннинг Жаҳон банкининг “Статистика салоҳияти индекси”даги кўрсаткичларини босқичма-босқич яхшилаб бориши режалаштирилган. Ўзбекистон 2025 йилга келиб, 94 баллни қўлга киритган ҳолда рейтингда биринчи ўнталикка кириши кўзда тутилган.

1429
0