ССВ Ахборот хизмати хабарига кўра, коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 3 трлн 962 млрд сўм сарфланган.
Бундан ташқари, ижтимоий объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 3 трлн 423 млрд сўм, корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга 2 трлн 485 млрд сўм, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга 1 трлн 340 млрд сўм сарфланган.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва зарур инфратузилмани яратишга 1 трлн 22 млрд сўм, маҳаллий бюджетлар ва пенсия жамғармаси йўқотишларини қоплашга 595 млрд сўм миқдорида маблағлар сарфланган.