• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 9 февраля 2021

Навоийдаги ЙТҲда Tico ҳайдовчиси ёниб кетди – видео

Шунингдек, яна бир нафар йўловчиси вафот этган. Икки нафар йўловчи эса шифохонанинг жондантириш бўлимига ётқизилган.

1247
0
Видеодан кадр

Жорий йил 7 февраль куни соат 14:00 лар атрофида Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-55 автомобиль йўлида Самарқанд – Нурота йўналиши бўйича Cobalt'да ҳаракатланиб келаётган 26 ёшли ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган автомашинани қувиб ўтаётган вақтда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Tico билан ўзаро тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида ёнғин келиб чиққан ва Tico ҳайдовчиси куйиш тан жароҳатларини олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек автомобилнинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи ҳам кўрсатилган ёрдамга қарамасдан вафот этган. 

Орқа ўриндиқдаги 2 нафар йўловчи эса Нурота тумани Марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Нурота туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1247
0