• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 февраля 2021

Ағдарилган Toyota Land Cruiser ЙПХ ходимларини босиб кетишига оз қолди — видео

Ҳодисага сабабчи бўлган ҳайдовчи жарима жазосига тортилди.

1297
0
Видеодан кадрлар

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 12 январь куни соат 21:35 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, “Шарқ” ЙПХ маскани олдида 1988 йилда туғилган С.А. Toyota Land Cruiser автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир қилди.  

У ўзидан олдинда бўлган, 1967 йилда туғилган Б.Р. бошқарувидаги “Ласетти”га ҳамда йўл қатнов қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, тўқнашиб кетган.

Тўқнашув оқибатида, “Ласетти”даги 26 ёшли йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу ҳодиса бўйича Жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани суди томонидан фуқаро С.А.га нисбатан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

1297
0