• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 12 февраля 2021

Яқин кунларда Ўзбекистонда аномал илиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

754
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 12 февраль куни қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Хоразм вилоятида булутлилик кўпайиши ҳисобига бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Ҳарорат фони иқлимий меъёрдан 8-10 даражага юқори бўлади ва +15...+20, жанубда эса +20...+25 даражани ташкил қилади.

13 февраль куни булутли массив жануби-шарқ томонга силжиди, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларга ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик эҳтимоли кам.

Дам олиш кунлари ҳароратнинг кўтарилиши давом этади, кечалари +3...+8 даража бўлиши кутилмоқда, кундузи эса ҳаво +17...+20, жанубда +23...+25 даражагача исийди.

Қайд этилишича, дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

754
0