• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 13 февраля 2021

Наврўз байрами арафасида Эрондан чартер рейслар йўлга қўйилади

Эрон билан Теҳрон – Бухоро ва Теҳрон – Урганч шаҳарлари ўртасида чартер рейсларни ташкил қилишга доир масалалар муҳокама қилинди.

839
0
JetPhotos

Бу ҳақда Эрон Ислом Республикасининг Aseman Airways авиакомпанияси тижорий директори Aҳмад Aссад ва Persian Gulf Tourism Holding сайёҳлик компанияси раҳбари Меҳрдад Раҳманифарнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Aзамов ва Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев иштирок этишди.

Учрашувда Наврўз байрами арафасида Теҳрон – Бухоро ва Теҳрон – Урганч шаҳарлари ўртасида чартер рейсларни ташкил қилишга доир масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон томондан мазкур парвозларнинг амалга оширилиши бўйича барча турдаги имтиёз, қулайлик ва инфратузилмалар бўйича батафсил маълумот берилди. 

Томонлар чартер рейслар муваффақиятли ўтган тақдирда, доимий авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича ҳам ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди. 

Ташриф доирасида Эрон делегацияси аъзолари Ўзбекистондаги турли соҳа вакиллари билан учрашиб, Самарқанд ва Бухоронинг туризм манзиллари бўйлаб яқиндан танишиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Aseman Airways авиакомпанияси бош қароргоҳи Теҳронда жойлашган бўлиб, мамлакатдаги учинчи энг йирик авиакомпания саналади. Ташкилот маҳаллий йўловчиларга хизмат кўрсатиш ҳамда минтақавий халқаро хизматларни амалга оширишга ихтисослашган.  

839
0