• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 февраля 2021

Тошкент – Наманган – Aндижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилди

16 февралдан бошлаб “Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ Наманган вокзали орқали қатнов йўлга қўйилишини маълум қилди.

797
0
Yandex

“Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ 16 февралдан бошлаб, 64/63-сонли Тошкент – Aндижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновни амалга оширишини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур поездлар ҳафтада икки маротаба, яъни 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Aндижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Aндижон – Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ички туризмни ривожлантириш мақсадида қатор маҳаллий авиа ва поезд қатновлари йўлга қўйилиши айтилганди.

797
0